Jizzax VPKQT va MOI o’qituvchisi Jabborov Maqsuddan

МАКТАБ КИМЁ ДАРСЛАРИДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

 Кимё дарсларида компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқувчининг ўз устида изланишларга ва қизиқишининг ортишига сабабчи бўлади.

kompКомпьютерда ҳар бир ўқувчи фани бўйича тестлар тузиш ва уларга жавоб бериш, хатолар устида ишлаш, ўтказиладиган лаборатория тажрибаларини моделлаштириш, берилган тажриба шартларига якун ясаши мумкин. Шунингдек, расмлар, таблицалар, анимация, видео кўринишлар, катта текстлардан фойдаланиш ўқувчига унинг учун қулай бўлган тарзда материални қабул қилиш, уни ўзлаштиришда қулай шароит яратади.

Компьютер ўқувчининг эркин фикрлашини ривожлантиришда катта роль ўйнайди. Ҳар турли материаллардан фойдаланиб дарс ўтиш жараёнида формулаларни ва бошқа керакли кўргазмали қуроллардан фойдаланиш мультимедиада амалга оширилади. Агарда ўқитувчи ва ўқувчи биргаликда иш олиб борса, мультимедиани товушли ва видео кўринишда фойдаланиш мумкин.

Кўпчилик дарс ўтиш жараёнида компьютер технологияларининг қўйидаги дастурларидан фойдаланилади.

Рангли картина ва расмлариллюстратив қаторни кенгайтириш имкониятини беради, дарсни реал ҳаётга яқинлаштиради.

Видео кўринишлар – дастлабки ўқув кино ва видеофильмларнинг ролини бажаради. Шунингдек компьютер технологиялари билан тайёрланган бундай кўринишлар дарс боришини янги сифат босқичига олиб чиқади (кадрни нусхалаш, кадрни катталаштириб кўрсатиш, кадрларни матн билан биргаликда кўрсатиш ва ҳоказо).

Оддий анимациялар – “жонли расмлар” кўринишидаги кимё дарси боришининг қисқача динамикасини беради. Бу босқич кейин пайдо бўлувчи формулалар, кимёвий элементларнинг қўшилиб, формула пайдо этиши, кадр ортидан ўқитувчи товушини, мусиқани ўз ичига олиши мумкин.

Сюжетли анимациялар — дастурий мультфильмларнинг аналоги бўлиб, улар мураккаб кимё дарсларининг бориши ҳақидаги қисқа видео кўринишларни ўз ичига олади.

Интерактив моделлар – бу ҳам анимация бўлиб, ундаги таблицалар бир вақтда қўйилиши мумкин.

Дидактик материаллар – масалалар, машқлар, рефератлар тўплами.

Тест дастурлари – дидактик материаллар ролини бажариб, тест топшираётган ўқувчининг билим даражасини объектив баҳолаш имкониятини беради.

Виртуал тажрибалар тизими – ўқувчиларга «виртуал лаборатория»да тажриба ўтказиш имкониятини яратиб, унда одатда хавфсизлик тарафдан йўл қўйиладиган тажрибаларни бемалол ўтказиш мумкин.

Бугунги куннинг ўқитувчилари олдига қўйиладиган асосий талабларнинг бири мактабларда дарс ўтиш самарадорлигини яхшилаш ўқувчиларга сифатли билим беришдан иборат. Фақат кимё дарслари эмас, балки ҳар қандай фанни ўқитишда ҳам компьютер технологияларидан самарали фойдаланиш юқори кўрсаткичлар беради. Энг аввало ўқитувчининг ўз устида мустақил ишлаши, билимини ошириб бориши, янги замонавий адабиётлар билан танишиб боришини талаб қилади.

Jizzax VPKQT va MOI o’qituvchilaridan

Bobur ЗАҲРИДДИН МУҲАММАД БОБУРНИНГ ЭКОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Инсонни ҳар томонлама юксак маънавий фазилатларини камол топтириш келажак эгалари бўлган ёш авлодни бой маданий ва маънавий меросимизга ҳамда тарихий қадриятларимизга ҳурмат-эътибор, меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш айниқса, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тўғри шакллантириш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам улуғ мутафаккирларимизнинг асарларини ўрганиш ва талқин қилиш бугунги куннинг долзарб муаммоси ҳисобланади. Бобомиз Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди қадимги Мовароуннаҳр, хусусан, Самарқанд билан боғлиқлигини адибнинг «Бобурнома»сида аниқ ва яққол кўришимиз мумкин. Асарни ўрганишимиз жараёнида Заҳриддин Муҳаммад Бобурни адиб, шоир сифатидагина эмас, балки зукко билимдон ва кузатувчи олим, географ, табиатшунос, эколог, этнограф ва санъатшунос сифатида гавдаланади.

 «Бобурнома»да Бобур Самарқанд мевалари ҳақида маълумот бериб, айниқса, олма ва узум Самарқандда яхши бўлишини қайд қилади: «узум ва қовуни, олмаси ва анори, балки ҳамма меваси хуб бўлур, вале икки мева Самарқанддин машҳурдур: «Себи Самарқанд» ва «Соҳиби Самарқанд» меваларига катта таъриф беради.

Бобур Самарқандда биринчи марта ҳукмронлик қилганда шаҳар ва унинг атрофи билан яқиндан танишган. Шунинг учун ҳам у ўз асарларида шаҳар ҳақида, атрофидаги қишлоқ ва тоғ, боғлари тўғрисида батафсил мукаммал маълумотлар беради. Булар орасида ҳозирги кунда бутунлай йўқолиб кетган бинолар ва боғлар тўғрисида маълумотлар бор. Масалан, Бобур Самарқандда XV асрда барпо этилган боғларни ҳам батафсил тасвирлаган. Жумладан, Темур яратган боғлардан Самарқанднинг Шарқ тарафида Боғибулду ва шаҳарга яқинроқ Боғи дилкушо ўртасида узун ва тўғри кўча бўлганлиги, бу кўчанинг икки томонида тераклар экканлигини қайд қилади. Яна Пуштаи Куҳакнинг доманасида конигилнинг қора суйининг устидаким, бу сувни Обираҳмат дерлар, бир боғ солибдур. Бу боғни «Бобурномада» тасвирлаганича, Темурнинг Чўпонота ён бағрида, Обираҳмат устида Нақши жаҳон номли боғи бўлган, бироқ бу боғ Бобур Самарқандда бўлган вақтлардаёк ҳаробага айланган экан. Шундан кейин Бобур Темур боғларидан Самарқанд жанубидаги шаҳар қалъасига яқин бўлган Боғичинор, калъа ғарбидаги Боғи шамол, Боғи бихишт кабилар ҳақида ҳам хабар беради.

Бундан ташқари, Боғимайдоннинг қуйироғида Дарвиш Муҳаммад Тархон ажойиб бир боғ барпо этилганлиги ҳақида ҳам Бобур батафсил ёзади. Дарвиш Муҳаммад Тархон боғи тўғрисида «Анингдек сафолик ва ҳаволик ва мадди назарлик чорбоғ кам бўлган»- дейди. Айниқса, бобур жойларнинг ўсимлик, ҳайвонот дунёсининг, табиий бойлигини, хўжалик имкониятларини, у ёки бу ҳайвон ва ўсимликнинг ҳаёти ва хусусиятини тасвирлаганда ўзининг ниҳоятда кузатувчанлигини, чуқур илмий билимга эга эканлигини, фойдали мақсадларини амалга оширишга интилувчанлигини кўрсатди. Масалан: «Бобурнома»да мингдан зиёд географик ном-мамлакат, шаҳар, қишлоқ, қалъа, дашт, тоғ-давон, дара, кўприк, кул, чашма, боғ, яйлов, ўтлоқ ва бошқа жойларнинг номлари тилга олинган. Буларнинг кўпчилиги Ўзбекистон билан боғлангандир. Бундан ташқари «Бобурнома»да Андижоннинг «Мир Темурий» навли қовуни, ношвотиси, Хўжанд ҳавосининг уфунати борлиги, кузда эл безгак бўлиши, Қаршининг ёз оқшомлари ҳавоси ниҳоятда енгил ва софлиги, Бағрикора мурғаки, Қарши номли қушлари ва бошқалар шундай тасвирлаганки, кўз олдимизда Бобур ўз даврининг буюк географи, ўткир зеҳнли мусаввирдек гавдаланади.

Бобур ўз юртида бир йил тўрт йил фасл бўлгани ҳолда, Ҳиндистонда эса бир йил уч фасл эканлиги, ҳар фасл тўрт ойдан иборат эканлигини қайд этиб, фасл ва ойнинг ҳар икки тилдаги номларини бир-бирига қиёслаб тушунтиради. Бобур бундан ташқари, Ҳиндистон қушлари ҳакида гапирар экан, уларнинг кўриниши, сайраши-овозини Ўзбекистондаги қушларнинг ўшандай хусусияти билан солиштиради, уларнинг номларини қиёслайди. Айни пайтда Ҳиндистоннинг мевалари, гуллари тўғрисида хам фикр юритиб, уларнинг хусусияти ва номларини ўзбек тилидаги номлари билан қиёслайди.

Бобур 1507 йил қишида Ҳиротдан Қобулга келади ва шу йилнинг баҳорида Бобур бир оз тинчиб, аёллар билан бирга Борон ёқаларига, Чоштуба даштига, Гулбаҳор деб аталган тоғ этакларига сайрга чиқади. Бу ерлар анвойи гуллар, ҳар хил лолаларга бой чаманзор ерлар эди. Бобурнинг топшириғи билан лолалар хилини санайдилар ва 34 турини аниқлайдилар. Бобур ана шу гўзал манзарадан завқланиб қуйидаги мисра билан бошланувчи ғазалини ёзади:

 

 

Сабзау гуллар билан жаннат бўлур Қобул баҳор,

Хосса бу мавсумда Борон ёзисин Гулбаҳор.

Шу давр ҳукмдори Бобурнинг амрига биноан Қобул вилоятига олча кўчатлари келтириб ўтказилган, шакарқамиш экилган. Пағмонда (Афғонистондаги бир қишлоқ) айланма бўлиб оққанидан кўп миқдордаги суви йўқолиб кетадиган бир ариқни Бобур тўғри канал қаздириб, унинг сувини тартибга солган. Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, тоғ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, об-ҳаво, масофа, аҳоли ва давр, буларнинг барчаси табиат билан боғлиқ эканлиги китобхонда яхлит ва атрофлича тасаввур колдириш учун Бобур буларнинг барчасини биргаликда қўшиб тасвирлаган. Бобур ўз асарида борган жойларининг табиати, табиий бойлиги, одамларнинг урф-одатлари ҳайвонот олами, ўсимликлари ва қолаверса бутун маданияти, маънавияти тасвирланган. Асар муҳим атамалар ва топонимик манбаларга бой. Унда табиат, иқлим, ер, сув, ҳаво турли табиий ходисаларга тегишли халқ сўзлари кўплаб учрайди. Асарда «Бобур бирон бир сафарга чиқишдан олдин ер, сув, табиатни билган кишиларни чорлаб, атроф ва томонлар суриштирилар эди» деб таъкидлаган. «Бобурнома» асарида ҳар бир шаҳарни, худудни маълум тартибда тасвирлайди, улар ҳақида маълумот беради. Бобур овга жуда қизиққан, шунинг учун  Марказий Осиё, Афғонистон, Хуросон ва Ҳиндистонда яшовчи ҳайвонларнинг турлари, яшаш шароитлари, озиқланиши ҳақида батафсил маълумот берган. Алломанинг фикрича, ўша даврларда Фарғона водийсида Антилопалар, тоғ эчкилари, какликлар ва бошқа ҳайвонлар кўп бўлганликлари ҳакида маълумотлар беради.

Захриддин Мухаммад Бобурнинг ўз асарларида баён этган фикрлари, ахлоқий-таълимий ва экологик қарашлари мустақиллик даврида камол топаётган ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ўргатишда ғоят қимматли манба бўлиб ҳисобланади.

Қобилжонов Рустам,

Жабборов Мақсуд

Жиззах ВХТХҚТМОИ катта ўқитувчилари

 

Jizzax PKQT va MOI o’qituvchisi Jabborov Maqsuddan

“SUV—HAYOT MANBAI” NOMLI TADBIRNI TASHKIL ETISH SENARIYSI

Aziz o’quvchi! Siz kelajakda qanday mutaxassislikni egallashingizdan qat’iy nazar shuni bilishingiz va uqib olishingiz shart. Siz yaratgan barcha narsalar: yangi korxonalar, sanoat markazlari, shaharlar shunday joylashtirilishi va barpo qilinishi kerakki, bunday yangi qurilishlar tabiatga, atrof-muhitga zarar keltirmasin. Ular suv havzalarini, havo va tuproqni zararlamasin. Ushbu «Suv—hayot manbai» deb nomlangan tadbir sizga suvga nisbatan hurmat, mehr-muhabbat va uni tejash hamda undan oqilona foydalanish xususiyatlarini shakllantiradi.

O’tkaziladigan tadbirning maqsadi:

Ta’Iimiy maqsad: o’quvchilarga tabiatda suvning ahamiyati, suv boyliklari, suvning ifloslanishi, uni muhofaza gilish yo’llari, Orol muammosi va uning hozirgi kundagi yechimi haqida tushuncha hosil qilish.

Tarbiyaviy maqsad: Tejamkorlikka o’rgatish va ekologik tarbiya berish.

Jihozlash: Dunyo tabiiy xaritasi, O’rta Osiyo tabiiy xaritasi, atlaslar, Orol dengizi to’g’risidagi rasmlar, kitoblar.

Kutilgan natijalar: O’quvchilar tadbir so’ngida suv muammosi, uni yechishda qo’shiladigan hissalari haqida bilib olishlari kerak.

Fanlararo bog’lanish: kimyo, iqtisodiy-ijtimoiy geografiya, kimyo, adabiyot, tarix, fizika, ekologiya, tibbiyot.

Tadbir rejasi:

  • Boshlovchi so’zi.
  • Suv haqida she’rlar.
  • Suv haqida maqollar.
  • Hadislarda suvqa hurmat qanday ifoda etilgan?
  • Asosiy qism: Turli soha vakillarining suv haqidagi fikrlari:
  • Adabiyotshunos ,Tarixchi,Geograf,Biolog,Kimyogar,Fizik

Ekolog,       Tibbiyot xodimi,

Qo’shiq va raqs

  • Xulosa Boshlovchi:

—Assalomu alaykum hurmatli ustozlar, aziz o’quvchilar, «Suv—hayot manbai» — deb nomlangan tadbirimizga xush kelibsiz. Olamda eng oddiy toza suvday qimmatliroq, azizroq narsa bo’lmasa kerak. Suvsiz hayot yo’q va bo’lmaydi ham. Bum har bir kishi to’la tushunib yetishi va doimo esda tutishi

kerak. Shuning uchun har bir inson suvni ehtiyot qilishi ham farz, ham qarz, bu esa hayotni va sog’liqni, tabiat go’zalligini himoya qilish demakdir.

Ushbu tadbirimizda siz suv haqidagi she’rlar, maqollar, hikmatli so’zlar bilan tanishasiz. Shuningdek, biz o’qiydigan maktab fanlari, masalan, adabiyot, geografiya, biologiya, kimyo, fizika, ekologiya va boshqa barcha fanlarda suv mavzusi o’rganiladi. Biz turli fan sohasidagi vakillarni taklif etganmiz. Ular suv haqida ma’lumotlar beradilar.

Marhamat suv haqidagi she’rlar, maqollar va hadislardan namunalar tinglang.

1-o’quvchi:

Shahar joyida turibdi bu kun, Ularning zavoli kelmas xayolga. Merosiy xudbinlik borligi uchun, Qaramay qo’yibmiz afsus Orolga. 2-o’quvchi:

Otang ketsa agar aka bo’lasan, Onaning o’mini bosgay qiz singil. Dengizing qurisa ne’ham qilarsan, Qayga bosh urarsan ey munglig’ ko’ngil. 3-o’quvchi: Suvga qarab tuflama. Suvga qarab supurma.

4-o’quvchi:

Suv tabiatning bebaho in’omidir. Hayot suv bilan bog’liq,

Suv tamom bo’lgan joyda hayot ham tugaydi. 5-o’quvchi:

Suv zar, Suvchi zargar.

Boshlovchi: —Hadislarda suvga hurmat ganday?

1-o’quvchi: —Kim suvni, u xoh taqsimlab bo’ladigan va xoh taqsimlab bo’lmaydigan bo’lsin, hadya va meros qilishi joiz.

2-o’quvchi: Hadisda ehtiyojingizdan ortiqcha suvni man qilmangiz, aks holda o’t-o’lanlarning mo’l-ko’l bo’lmog’iga mone’lik gilursiz, deb marhamat qiladilar deyilgan.

Boshlovchi: Suv ozuqamiz va kiyim-bosh, libosimiz manbai. Suv va yer milliy boyligimiz. Hozir davraga turli fan sohalarining vakillarini taklif etamiz. Marhamat:

  1. Adabiyotshunos: Zahro Rasulova.
  2. Tarixchi: Hasan Isomov.
  3. Geograf: Safarmurod Ko’charov.
  4. Biolog: Shahno/.a Boboyorova.
  5. Fizik: G’ulomjon Daminov.
  6. Kimyogar: Ilhom Berdiyev.
  7. Ekolog: Zilola Tohirova.
  8. Tibbiyot xodimi: Nigora Rahmatullayeva.

Eslatib o’taman davra suhbatimiz mavzusi: «Suv — hayot manbai». So’z navbatini adabiyotshunos Zahro Rasulovaga beramiz, marhamat.

Adabiyotshunos: —Assalomu alaykum, aziz ustozlar va o’quvchilar. Haqiqatdan ham suv ilohiy mo’jizadir. Adabiy manbalarda suv haqida rivoyat, afsona, she’r va maqollar keltirilgan.

Rivoyat qilishlaricha bir kampir og’ir kasal bo’libdi. U o’g’lini yoniga chaqirib, «Falon buloqning suvidan olib kelsang men tuzalaman», — debdi. O’g’li onasining rayini qaytara olmay, yo’lga tushibdi. Yo’l uzoq bo’lganligi sababli, yo’lda uchragan bir ko’lmak suvdan onasiga olib kelibdi. Onasi suvni ichibdiyu, tuzala boshlabdi. Mana, suv qayemiki bo’lmasin, uning shifobaxshlik xususiyatiga ega ekanligini rivoyatda ham eshitdik.

Tarixshunos: —To’g’ri aytasiz. Qadimgi dunyo odamlari suvni hayot uchun zarur bo’lgan to’rt unsur(olov, havo, tuproq va suvjdan biri deb hisoblaganlar.

Suvga bo’lgan ehtiyoj juda qadim zamonlardanoq kishilarni yerosti va yer usti suvlarini qidirib topishga majbur qilgan. Cho’l va tog’ oldi hududlarida hanuzgacha saqlanib kelayotgan asriy quduqlar, uzundan-uzun koriz lahmlari, sardobalar o’tmishda ota-bobolarimizninq suv uchun olib borgan kurashlaridan dalolat beradi.

Muhammad Ibn Muso al-Xorazmiy, «Kitob surat al-Arz», hozirda «Geografiya» deb tarjima qilinqan asarida o’sha vaqtdagi daryolarning to’yinishida yerosti suvlarining ro’yxatini va suv miqdori to’g’risidagi ma’lumotlarni olish mumkin.

Geograf: —Haqiqatdan ham, yer sharining uchdan ikki qismi suvdan iborat. Ular okean, dengiz, daryo, ko’l va muzliklarni tashkil etadi. Atmosfera va yer qobig’ida ham ko’plab miqdorda suv mavjud.

Yer sharida erkin suv zahirasi 1.4 mlrd.km3. Suvninq asosiy hajmi okeanlarga to’g’ri kelib, 97,06 foiz suvning atmosferadagi aylanishi o’rtacha 10 sutkani tashkil etib, bu ko’rsatgich geografik kenglik bo’yicha o’zgarib boradi.

Oqadigan ko’llar suvi 10 yillarda, oqmaydigan ko’llar suvi 200-300 yilda almashinishi aniqlangan. Suvning aylanishi va almashinuvi juda muhim geografik va kimyoviy, biologik ahamiyatga ega bo’lgan jarayon hisoblanadi. Buning natijasida quruqlik ichimlik, ya’ni chuchuk suv bilan ta’minlanadi. Agar yer sharidagi barcha suvni 1 banka deb hisoblasak, shu suvning 2.05 foizi chuchuk suvga to’g’ri keladi.

Biolog: —Darvoqe, inson organizmining 65 foizini suv tashkil etadi. Yosh o’tib borishi sayin miqdor ham kamayib boradi. Barcha tirik organizmlarda suv muvozanati mavjud bo’lib, moddalar almashinuvida katta ahamiyatga egadir.

Bir sutkada insonning ovqat hamda chanqog’ini bosish maqsadida iste’mol qilingan suvi taxminan 2-2.5 litrni tashkil etardi. Buyraklar orqali moddalar almashinuvi natijasida suvning 50-60 foizini tashqariga chiqarib yuboriladi. Suvga oid ayrim ma’lumotlarni keltirib o’taman:

  • Suv tarkibida odam organizmi uchun zarur bo’lgan yigirmaga yaqin mikroelementlar borligi aniqlangan.
  • Ftor oziq-ovqatlar bilan juda kam miqdorda singadi. U asosan suv bilan organizmga kiradi.
  • Qovunda 16-18 foiz, tarvuzda 6-11 foiz, qovoqda 8-10 foiz qand va turli moddalar bor. Ammo ularning asosiy qismi suvdan iborat.
  • Olinadigan hosilning har tonnasi uchun bug’doyga 1500 tonna, sholiga 4000 tonna suv sarflanadi. Bir bosh karam sutkasiga 1 kg.suvni ichadi.

Fizik: —Suv haqida ma’lumotga ega bo’lish uchun suvning fizik xususiyatlarini bilishi muhim ahamiyatga ega.

Toza suv rangsiz, ta’msiz, hidsiz, tiniq suyuqlikdir. Hid bilan ta’mni suvda unda erigan qo’shimchalar beradi. Suv uch xil holatda uchraydi. Suvning 4° C dagi zichligi 1000 kg.m3. Harorat pasaygan sari suvning zichligi kamayib, muzning zichligi 900 kg.m3 gacha pasayadi. Shuning uchun muz suvning ustida qalqib yuradi.

Suv 0°C da muzlaydi, 100° C da qaynaydi va bug’ holatiga o’tadi. Suv ajoyib universal eruvchi modda bo’lib, o’zida juda ko’plab anorganik va organik moddalarni eritish xususiyatiga ega.

Kimyogar: —Suvning fizik xususiyatlarini eshitdingiz. Suv o’ziga xos kimyoviy xossalarga ham ega. Suv 100° C dan yuqori haroratda suv bug’lari parchalanib, vodorod va kislorod hosil qiladi. Aktiv metallar bilan ta’sirlanib uning tarkibidagi vodorodni ajratib chiqaradi.

2Na + 2H20 = 2NaOH + H2

Suvning reaksion qobilyati ancha katta. Ko’p metallar va metallmaslarning oksidlari suv bilan ta’sirlashganda asos va kislotalar hosil bo’ladi.

CaO + H20 = Ca(OH)2

S03 + H20 = H2S04

Ba’zi tuzlar suv bilan kristallogidratlar hosil qiladi. CuSO, + 5H O = CuSO,x5H„0

Boshlovchi: —Suv haqida ko’p ma’lumotlarni aytib o’tdik. Lekin hozirda suv bilan bog’liq bo’lgan global muammolar mavjud. Bu haqida ekolog nima deydi?

Ekolog: —Hozirgi paytda asosiy muammolardan biri bu suvning ifloslanishi va chuchuk suvning yetishmasligidir.

Suv 2 xil holatda ifloslanadi:

  1. Tabiiy: tabiiy ofatlar, shamol, dovul, yashin va sellar, kosmik

changlar, vulqonlarning otilishi, o’simlik va hayvonlarning o’lishi va chirishi sabab bo’ladi.

  1. Sun’iy: sanoatning turli tarmoqlari, neft mahsulotlari, kimyoviy o’g’itlar va chiqindilar, maishiy kommunal shaxsiy xo’jalik chiqindilari sabab bo’ladi.

Bizning vazifamiz birinchidan suvning ifloslanishini oldini olish, ikkinchidan iflos suvni tozalash.

Suv shunday mo’jizaki, u o’zini-o’zi tozalash xususiyatiga ega. Suvdagi bakteriyalar, zamburug’lar va suv o’tlari suvni tozalaydi.

Bugungi fan taraqqiyoti suvni tozalashning 4 usulini amalga oshirmoqda.

  • Mexanik usul. Maxsus qurilmalar yordamida suvga qo’shilgan eritmagan og’ir zarralar suv yuzidagi moy, yog’, neft, va boshqa organik mineral moddalar ushlab golinadi.
  • Biokimyoviy usul bilan tozalashda turli mikroorganizmlardan foydalaniladi.
  • Fizik-kimyoviy usulda suvdagi iflos moddalar maxsus erituvchilar yordamida parchalanadi, ajraladi, eriydi va quyuqlashadi.
  • Dezinfeksiya usulida turli kimyoviy moddalar bilan ishlov beriladi. Masalan: Suvni xlorlash, bir muhim muammolarimizdan yana biri bu Orol muammosidir. Prezidentimiz I.Karimov o’z asarlarida Orol muammosi, unga yordam berish va muammoning oldini olish haqida alohida ta’kidlab o’tganlar.

Boshlovchi: —Mana, suv haqida barcha fan sohalari vakillarining ma’lumotlarini eshitdik. Qani, tibbiyot xodimi suv haqida nima deydi?

Tibbiyot xodimi: —Jamiyatni suvsiz tasawur qilish qiyin. Bugungi kunimiz kelajagimizning farovonligi va sog’lom hayot tarzimiz, atrof-muhit go’zalligi va tozaligi bularning barchasi suvga bog’liq.

Suv shifobaxsh ne’mat. Tarkibidagi minerallarning turi, miqdoriga qarab shifobaxsh buloqlar aniqlangan. Masalan: Omonxona, Qashqadaryo sohilidagi shifobaxsh buloqlarni misol keltirishimiz mumkin.

Shu bilan birgalikda suv bilan bog’liq bo’lgan muammolar talaygina. Masalan: har xil yuqumli kasalliklarni tarqalishining bir yo’li suv orqali amalga oshadi. Shuning uchun suvni toza saqlash, iloji boricha qaynatilgan suvni iste’mol qilish zarur.

Boshlovchi: Endi o’quvchilarimizning sizlarga beradiga savollari bor. Marhamat.

1-o’quvchi: —Suvning gattiqligi nimaga bog’liq? Kimyogar: —Suvning qattiqligi asosan unda kalsiy va magniy tuzlari borligiga bog’liq. Suvning qattiqligi 2 xil bo’ladi:

  • Muvaqqat yoki yo’qotiladigan qattiqlik.
  • Doimiy qattiqlik.

Suvda Ca(HCO)2 va Mg(HC03)2 borligi tufayli kelib chiqadigan qattiqlikni yo’qotiladigan qattiqlik deyiladi. Bunday qattiqlik suvni qaynatish bilan yo’qotiladi.

Agar suvda CaS04 va MgCl2 bo’lsa, bu tuzlar keltirib chiqaradigan qattiqlik doimiy qattiqlik deyiladi. Bunday qattiqlikni qaynatish yo’li bilan yo’qotib bo’lmaydi.

2-o’quvchi: —Suvning isrofgarchiligini oldini olish uchun nimalarga e’tibor berish zarur? Bu savol yuzasidan har bir soha vakillari o’z fikrlarini bildiradilar.

Suvni isrof qilmaslik, undan tejab foydalanish har birimizning burchimiz hisoblanadi. Suvni isrofgarchiligini oldini olish uchun:

Birinchidan, ariqlardan oqayotgan suvni bekorga oqishining oldini olish. Ikkinchidan, vodoprovod suvidan foydalangandan so’ng jo’mragini yopib qo’yish maqsadga muvofiqdir. Hattoki ro’zg’orda suvdan foydalanganda ham undan foydalanish ham suv isrofgarchiligining oldini oladi.

Boshlovchi: —Endi navbatni chiroyli qo’shiq va raqsga beramiz. (Qo’shiq ijro etiladi) Xulosa

«Suv — hayot manbai» deb nomlangan ushbu tadbir maktabda fanlarning bir-biriga uzviy bog’liqligini ta’minlaydi.

O’quvchilarning tafakkurini shakllantirishga dunyoqarashini kengayishiga yordam beradi.

O’quvchida atrofda sodir bo’ladigan jarayonlarga o’z munosabatini bildirishga, ekologik muammolarga befarq bo’lmasligiga erishiladi.

O’quvchilarni—vatanga muhabbat, tabiat va suvni asrab-avaylash ruhida tarbiyalaydi.

O’qituvchi xuddi shu darslarda o’quvchilarda biologiya asoslari berish bilan birga ularga ekologik me’yorlar haqida chuqurroq ma’lumot bersa, biologiya darslarining samaradorligi ortadi.

Suv – asosiy ekologik komponentlardan biri. Darslikda shunday savol qo’yilgan – Ichimlik suvda qanday qo’shimchalar bo’lmasligi kerak ? Bu savol bejiz o’rtaga tashlanmagan. Bunda suvning sifatini saqlash, har xil qo’shimchalarning bo’lishi uning sifatiga ta’sir etish, undagi miqdor o’zgarishlari sifat o’zgarishlariga olib keladigan jarayon ko’zda tutilgan. Bu so’zning ma’nosi tabiatda “ichiladigan suv”, “toza suv”, “iflos suv”, “yumshoq suv”, “qattiq suv”, “og’ir suv” va boshqa sifat jihatidan bir – biridan farq qiladigan suvlar borligini ta’kidlaydi. Bularni o’qituvchi tushuntirib berayotganda albatta bu suvlardan qaysi biri ekologik me’yorlarlarga uning talablariga javob berishini qisqacha aytib o’tish kerak.

Tabiiy suvdagi vodorod ko’rsatikichining normasi 6.5 dan 8.3 gacha bo’ladi. Agar bu me’yoridan chetga chiqsa suv ekosistemasidagi biologiyaviy, geologik va biologiyaviy jarayonlarga salbiy ta’sir etadi, ularning funktsiyasi buziladi. Tabiatda xuddi shunday vodorod ko’rsatkichlarining me’yoriy buzilishi natijasida tashlanmalarda, Orol dengizida korroziya hodisasi kuchaygan.

Suv ekosistemalarida fosforning suvdagi miqdori 0,01 mgG’l dan oshmasligi kerak. Agar fosforning miqdori belgilangan me’yordan chetga chiqsa, masalan, oshsa ekosistemaning ko’pgina funktsiyalari buziladi. eng avvalo suv o’tlari gullaydi, suv o’tlarining gullashi natijasida kislorod tanqisligi ortadi. Kislorod etishmasligi oqibatida suv havzasining flora va faunasi nobud bo’la boshlaydi.

O’quvchilar ba’zi joylardagi suvlarning tarkibidagi yod elementining me’yordan kam ekanligi oqibatida odamlarning “buqoq” kasalligi bilan og’rishini biladilar, ularda ekologik me’yor eng sodda ko’rinishda ongiga singgan. Agar biz o’quvchilarni bu haqdagi bilimlarini kengaytirsak, ular ham suv, havo, tuproq va boshqalarni asrashda, toza saqlashda bizga katta yordam beradilar.

Suv havzalarining kislorodga to’yinganlik me’yori 10 % dan to 50 % gacha, kaltsiy 25 mgG’l gacha xlorning miqdori 100 mgG’l dan to 500 mgG’l tiniqlik me’yori 50 sm dan to 200 sm gacha bo’lishi kerak. Bular suvning tabiiy me’yorlari bo’lib, bular xuddi shu chegarada saqlansa suvning sifatiga zarar etmaydi, ya’ni uning o’zini o’zi tozalash qobiliyati, rang hidi tiniqligi harorati va boshqalar saqlanib qoladi. Uning tarkibida mikroblar, har xil kasallik tarqatuvchi viruslar bo’lmaydi.

Olimlarimiz tajribalarida ko’rsatishicha neftning miqdori 1 l suvda 0,1 mg dan 0,01 mg gacha neft bo’lsa neftning bu kontsentratsiyasida baliqlar o’ladi, faqatgina baliqlar emas, balki mollyuskalar, qisqichbaqasimonlar ham yashay olmaydi.

Ekologik me’yorlarlarning buzilishi oqibatida ekokomponentning eng oldin ekologik qiymati, iqtisodiy qiymati yo’qoladi. O’z – o’zidan ravshanki, bu ikki xil qiymatning yo’qolishi natijasida estetik qiymati yo’qoladi.

Suvning iqtisodiy qiymati uni energiyasi, ichish ehtiyojini qondirish texnika vositalarida ishlatish, sug’orish ishlaridagi qiymati va boshqalarni o’z ichiga oladi.

O’quvchilar yuqoridagi misollardan shunday xulosalarga keladiki, har bir biologiyaviy birikma, suv, havo, tuproq, o’simliklar va boshqa faqatgina iqtisodiy estetik qiymatga ega bo’lmay, balki ekologik qiymatga ham, ekologik bahoga ham ega ekan.

Tabiatda keraksiz bo’lgan o’simliklar, keraksiz bo’lgan hayvonlar, hatto D.I.Mendeleev aytganidek, keraksiz bo’lgan biologiyaviy elementlar ham yo’q. Faqat ulardan noto’g’ri me’yorini bilmay foydalanigina “yaxshi va yomon” degan iboralarni keltirib chiqargandir. Ekologik qiymatning iqtisodiy qiymatiga nisbatan farqi shuki, u faqat birgina avlod uchun ekokomponenti ishlash qobiliyatini funktsional xususiyatlarini sifat ko’rsatkichlarini tabiiy bog’larini nisbiy tabiiy muvozanatini saqlab qola oladi.

Suv biosferadagi barcha komponentlari tarkibida bo’lib biosfera elementlari o’rtasidagi nisbiy muvozanatni saqlashda katta rol o’ynaydi. kologik me’yorlarlarning uzilishi, chetga og’ish natijasida ekokomponentning barcha qiymatlariga salbiy ta’sir ko’rsatadi har bir ekologik kompanentning suv, havo, er, tuproq va boshqalar uch xil qiymati bo’ladi iqtisodiy qiymati, ekologik qiymati, estetik qiymati.

Kimyo darslarida ekokompanentlarning qiymati haqidagi ilm, o’quv, bilim doirasini kengaytiradi, uning biologiyaviy ishlab chiqarishdagi roli, erituvchi sifatida ishlatish reaktsiya agenti, katalizator yutuvchi xususiyatlarini ko’rsatib uning qiymati, uni asrash kerakligini ham o’quvchilar ongiga singdiradi.

Kimyo, biologiya, ekologiya ajralmas birlik ularni har qadamda uchratish mumkinligini qayta – qayta o’rgatisho’quvchilar ongiga singdirish lozim.

 

 

Jizzax MOI o’qituvchilaridan

UMUMTA’LIM MAKTABLARIDA O’QUVCHILARNING KIMYOVIY BILIMLARINI OSHIRISHDA INGLIZ TILIDAN FOYDALANISH

 ИСПОЛЗОВАНИЕ АНГЛИСКОГО ЯЗЫКА В СРЕДНИХ ШКОЛАХ ЧТОБЫ УВЕЛИЧИТЬ ЗНАНИЕ УЧЕНИКОВ ПО ХИМИИ

 USING ENGLISH TO ENHANCA PUPILS CHEMISTRY KNOWLEDGE IN SECONDARY SCHOOLS

 M.M. Jabborov, A.Anorboyev – Jizzax viloyati

pedagog kadrlarni qayta tayorlash va malakasini

oshirish instituti o’qituvchilari

 

Mazkur maqolada umumta’lim maktablari o’quvchilarining kimyoviy bilimlarini chet (ingliz) tili bilan bog’lab o’rganish haqidagi fikrlar bayon qilingan. Kimyoni ingliz tili bilan bog’lab o’rganish uchun dars ishlanma namunasi keltirilgan.

В статье рассматривается интеграции химии с английским языком учеников средного образованнее школы. Показано примеров преподавание химии и с интеграции уроков английского языка.

This article discusses the integration of chemistry with English language  in secondary school educated of puples. Shows an example of teaching chemistry and integration with English lessons.

Kalit so’zlar: kimyo, ingliz tili, laboratoriya, modda, indikator.

Ключевые слова: химия, английские язык, лаборатория, вещества, индикатор.

Key words: chemistry, English, laboratory, sold, regent, indicator.

ХХI asrda fan-texnika taraqqiyoti o’tgan asrlarga nisbatan yanada takomillashdi. Bu davrga kelib insoniyat hayotining har qaysi jabhasiga fan-texnika taraqqiyoti o’zining ijobiy ta’sirini ko’rsatmoqda. Xususan, chet tilini o’rgatish bugungi kunning dolzarb masalasi, to’g’ri talablaridan sifatida qaralmoqda. Respublikamizda sodir bo’layotgan siyosiy-ijtimoiy o’zgarishlar mamlakatimizdagi ulkan ijobiy o’zgarishlarga sabab bo’lmoqda.

Hozirgi yoshlarimizni chet tillarini bilishdek zarur malaka va ko’nikmalarsiz, kasbiy va ijodiy mahoratga ega bo’lishdek ajoyib hislatlarsiz tasavvur qilish qiyin.

Biz yashab turgan dunyo tinimsiz o`zgarib turgan bir pallada dars mashg`ulotlari ham turli-tumanlikni talab etadi. Zamonaviy ta`limda shaxsni kamol toptirish, uni aqlan barkamol etib tarbiyalashda takomillashgan metodlarni qo`llash masalalari ilgari surilmoqda.1 Darslarda texnik vositalardan foydalanish an`ana tusiga kirib, endi yana yangi yo`nalishlarni kashf etish talab etilmoqda. Fanlararo bog`lanish, integratsiyalashgan darslar tashkil etilmoqda.

Ayniqsa, kimyo va ingliz tili fanlaridan integrallashgan bilimlar mazmuni va shu asosda kimyoni o’qitish orqali mazkur predmetlar bo’yicha o’quvchilarning puxta va samarali bilim olishlariga, rivojlantirishga, ilmiy dunyoqarashlarini kengaytirish va dunyoviy, xususan,  kimyoviy bilimlar haqida yetarli darajada to’liq tasavvurga erishishlariga muvaffaq bo’linadi.

Kimyoni ingliz tilida o`rganishning afzalliklari juda ko`p. Ma`lumotlarga ko`ra, kimyo fani bo`yicha 60 foiz ilmiy axborotlar aynan ingliz tilida chop etiladi. Bu esa ushbu fanni o`zlashtirishda chet tillarni ham puxta bilishni talab etadi. Quyida “Anorganik moddalarning asosiy sinflariga oid tajribaviy masalalar yechish” mavzusini ingliz tili bilan bog`langan holdagi dars ishlanmasi tavsiya etilmoqda.

Mavzu: “Anorganik moddalarning asosiy sinflariga oid

tajribaviy masalalar yechish”

     Darsning maqsadi:

  1. O`quvchilarda kimyoga oid masalalarni yechish va chet tilida o`z fikrini bildirish ko`nikmalarini shakllantirish.
  2. Anorganik moddalarning asosiy sinflariga oid bilimlarni takrorlash va mustahkamlash.
  3. Kimyodan tajribaviy masalalar yechish malakalarini rivojlantirish.
  4. Laboratoriya jihozlari bilan ishlash ko`nikmalari mustahkamlash va rivojlantirish.

Darsning borishi.

Kimyo o`qituvchisi dars borishi bilan tanishtiradi (3 daqiqa). Song ingliz tili o`qituvchisi darsda ishlatiladigan jihozlar, moddalar haqidagi lug`at bilan tanishtiradi.

So`zlar ma`nosiga ko`ra guruhlarga ajratiladi. Bu usulda kimyoviy atamalarni chet tilida o`zlashtirish asonlashadi.

Moddalar

Oksid – oxide

Asos – base

Tuz – salt

Kislota – asid

Ishqor – alkali

Indikator – indicator

Moddalarning fizik xossalari

Qattiq modda – solid

Gaz – gas

Suyuqlik – liquid

Rang – colour

Laboratoriya jihozlari

Probirka – test tube

Kimyoviy sklyanka – bottle

Shisha tayoqcha – glass stick

Qisqich – holder

Gorelka – burner

Fe`llar

Ta`sir ettirish — to react

Qizdirish – to heat

Aniqlash – to identify

Ishlatmoq – to use

Hosil qilmoq – to form

Qo`shish – to add

Tenglamalarga koeffisientlar tanlash – to balance an equation.

So`ng o`qituvchilar texnika xavfsizligi qoidalari bilan tanishtirib savol-javobga navbat berishadi.

Sinf guruhlarga bo`linib, “Kim ko`p so`z biladi?” o`yini o`ynaladi. Bunda kimyoviy atamalar ingliz tilida so`raladi.

Keyin kimyoga oid topshiriqlar beriladi:

1-topshiriq

  1. Tajriba yo`li bilan qaysi probirkada sulfat kislota – H2SO4, natriy gidroksid – NaOH, natriy sulfatdan Na 2 SO4 borligini aniqlang.
  2. CuSO4 mis sulfatdan CuO mis oksidi oling.

2-topshiriq

Maxsus kartochkalarda ingliz tilida berilgan topshiriqlar bajariladi.

Daftarlarda tenglamalar yozilib, shu asosda tajribalar bajariladi.

Lab Activity card

In the tasks 1 fill in the gaps with the words, in the tash 2-with the formulas. (1-topshiriqda tegishli joylarga kerakli so`zlarni, 2- topshiriqda tegishli joylarga formularlarni yozing).

  1. To identify an asid, an alkali and a salt_______________________is used.

NaOH is________. The universal indikator changes colour to____________.

H2SO4 is _____. The universal indikator changes colour to____________.

Na2SO4 is _____. The universal indikator changes colour to____________.

 

(Kislota, asos, tuzni aniqlash uchun_________________ishlatiladi.

NaOH- bu______. Universal indikatorni_______rangga o`zgartiradi.

H2SO4— bu_________. Universal indikatorni_______rangga o`zgartiradi.

Na2SO4— bu_______. Universal indikatorni_______rangga o`zgartiradi.)

 

  1. To get CuO starting with CuSO4 we will should get________ first.

To get _____A we should add _____B__to  SuSO4.______A is a blue solid.

To get CuO we should add _____A._____C is a black solid.

 

CuOni olish uchun dastlab_____A olish kerak.

______A ni olish uchun CuSO4ga _________ta`sir ettirish kerak.

_______A havo rang qattiq modda. CuO ni olish uchun______A ni qizdirish kerak. ______S-bu qora rangli qattiq modda.

To`g`ri javoblar:

  1. an alkali(base), blue, an asid, red, a salt, doesn`t change colour.
  2. A-Cu(OH)2 B-NaOH     C- CuO.

Kerakli so`z va formulalar yozilgandan keyin tajribalar bajariladi. Ingliz tili o`qituvchisi ingliz tilida, kimyo o`qituvchisi o`zbek tilida ko`rsatmalar berib boradi.

Bu moddani oling – take this regent

Probirkani qisqich bilan ushlang – use the holder

Probirkani qizdiring – heat the whole test-tube

Bu tajribani oz muddatga qoldirib, boshqa tajribani bajaring – leave it for some time, do another experiment.

Kislota bilan ishlaganda ehtiyot bo`ling – be careful using an asid.

Nima ko`rgan bo`lsangiz yozing – write down what you see.

Tenglamalarga koeffitsientlar tanlang – balance the equation.

Tajribalar tugaganidan keyin laboratoriya daftarlari va to`ldirilgan kartochkalar topshiriladi.

3-topshiriq (test savollari)

  1. Kislotali oksidni aniqlang (Choose the formula of an asidic oxide.)

A.Na2O            C.Mn2O7

B.MnO             D.CuO

  1. Natriy gidroksid qaysi moddalar bilan reaksiyaga kirishadi? (Which substances reacts with Sodium hudroxide?)

A.HCI, CuO

B.Cu(OH)2, CO2

C.H2O, Na2O

D.H2SO4, CO2

Reksiya tenglamalarini yozing.

  1. In the solution of an alkali phenolphtalein changes colour to crimson(1).

If you put some lemon juise on the universal indikator colour changes to red (2)

Ishqor eritmasi fenoftaleinni binafsha rangga o`zgartiradi.(1)

Universal indikatorga limon sharbati tomizilsa, u qizaradi.(2)

  1. (1) to`g`ri (2) noto`g`ri
  2. (1) is true (2) false
  3. (1) noto`g`ri (2) to`g`ri
  4. (1) is false (2) true
  5. (1) va (2) to`g`ri
  6. both(1)and (2) are true

D.(1) va (2) noto`g`ri

  1. both (1) and (2) are false
  2. Cooper reacts with an acid giveng H2 (1).

         Alkalis are bases soluble in water (2)

Mis kislota tarkibidagi H2ni siqib chiqaradi (1).

Ishqorlar – suvda eriydigan asoslardir (2).

  1. (1) to`g`ri (2) noto`g`ri
  2. (1) is true (2) false
  3. (1) noto`g`ri (2) to`g`ri
  4. (1) is fasle (2) true
  5. (1) va (2) to`g`ri
  6. both(1) and (2) are true
  7. (1) va (2) noto`g`ri
  8. both (1) and (2) are false

5.Moddalarni aniqlang (Devine substances)

Fe + CuSO4    = X+Y

  1. FeO, CuS
  2. FeSO4, Cu
  3. FeS, CuO
  4. FeO, CuSO4
  5. Moddalarni qaysi sinfga mansubligini ko`rsating. (Match formules and classes of substances.)
  6. CaCO3 1.basic axside
  7. BsO 2.alkali
  8. SiO2 3. salt
  9. LiOH 4. asidic oxside
  10. Quyidagi berilgan moddalar guruhi orasida ma`noga ko`ra mansub bo`lmagan javobni toping. (Choose the formula of the substance which doesn`t fit to the logical group.)
  11. KMnO4
  12. Na2 CO3
  13. CO2
  14. (CuOH)2CO3

To`g`ri javoblar:

  1. C 2. D 3. C   4. B     5. C      6. 3,1,4,2     7. D

O`quvchilar bilimi darsdagi faol ishtirokiga ko`ra baholanadi. Mavzu mustahkamlanadi. Tajriba o`tkazilgan joylar tartibga keltiriladi. Uyga vazifa sifatida darslikdagi mavzudan keyin keltirilgan topshiriqlarga ingliz tilida javob topish beriladi.

 

 

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI:

 

  1. Asqarov I.R., G’oripov K.G’., Shoisayeva G. KIMYO 7-sinf o’qituvchilar uchun metodik qo’llanma. – Toshkent: “Sharq” – 2012. 239-bet. 74 – 94 betlardan foydalanildi.
  2. Butayev Sh., Irisqulov A. Englizcha-o’zbekcha lug’at. – Toshkent: “Fan” – 2009. 847 – bet.

 

 

 

 

Maqsud Mashrabovich Jabborov — Jizzax viloyati pedagog kadrlarni qayta tayorlash va malakasini oshirish instituti, Tabiiy va aniq fanlar ta’limi kafedrasi o’qituvchisi, tel: (+99891)5642023. E – mail: maqsud36@inbox.uz

 

 

Anorboyev Akmal — Jizzax viloyati pedagog kadrlarni qayta tayorlash va malakasini

oshirish instituti, Til va ababiyot ta’limi kafedrasi, tel: (99891)9418724. E – mail: jizzax_moi@uzеdu.uz

Oqsillar va ularning funksiyalari

belok

Oqsillar xujayrada boshqa birikmalarga (ximiyaviy komponentlarga) qaraganda ancha ko’p jarayonlarda xilma-xil  funksiyalarni bajaradilar. Hamma  proteinlarning  struktura elementlari bir  xil aminokislotalar dan  iborat bulsa ham, ularning oqsil molekulasidagi nisbiy miqdorlari va joylashish o’rinlari  turlichadir. Ko’p minglab oqslillarni  sistemali  va mantiqiy  klassifikatsiyasi ularning  kimyoviy strukturasiga  asoslangan bo’lishi kerak. Ammo bu  klassifikatsiya soddaroq  prinsiplar-ularning funktsiyasi, kelib chikishi, joylanishi, erish xususiyati, sodda  yoki  murakkabligi  asosida tuzilgan. Proteinlar bajaradigan funnktsiyalar fakat oksil molekulalari  uchungina xos bulib, aksari takrorlanmasdir.  Eng muxim funktiyalari quydagilar:

katalitik funktsiyasi — shu vaktgacha kashf etilgan barcha biologik katalizatorlar — fermentlar oksilardir. Bir xujayrada ularni soni 2000 dan ortik. Katalitik fakat oksilargagina xosdir.

extiyot ozika moddasi sifatida — oksilar chegaralangan mikdorda konda, ba‘zi, tukimalarda, kup mikdorda usayotgan xomilada, usimliklar donida, tuximdan va sutda bulib, zarur bulgan sharoitda  sariflandilar.

transport funktsiyasi —    konda kislorodni tashish  funktsiyasini oksil- gemoglobin tomonidan bajariladi. Proteinlar konda lipidlar ba‘zi garmonlar, metal ionlari bilan kompleks xosil kilib ularni tegishli  tukimalarga yetkazidilar.

ximoya funktsiyasi —barcha immun tanalar oksilardir. Ular organizimga kirgan bakteriyani, yot oksilarni yuksak spetsifiklik bilan boglaydilar, parchalaydilar, zararsizlantiradilar.

— kiskarish funktsiyasi  muskullarning kiskarishi oksillarning ishtirokida sodir buladi. Ularning eng muximlari aktin va meozin kiskaruvchi muskul tolalarini xosil kiladi. Meozin yana fermentlik faoliyatiga ega.

oksil garmonlar —   barcha  ichki sekretsiya bezlarining maxsulotlari peptid va oksil tabiatiga ega masalan: insulin, oshkozon osti bezi garmoni, usish garmoni va boshkalar. Ular organizimni moddalar almashinuvini roslab turadilar.

struktura funktsiyasi —   oksilar biriktiruvchi tukimalarning asosiy kurilish materialidir: keratin, kologen, elastin anashular jumlasidan lekin oksilar xujayra skleti, xramosomalar, membrana,ribosomalar, retseptorlar tarkibida boshka moddalar bilan katnashadilar. Oksilarni ularni tartibiga karab  ikki kategoriyaga bulish mumkin: sodda oksilar-proteinlar va murakab oksilar proteidlar. Birinchi kategoriyaga tegishli oksilar fakat protein molekulasidan iborat bulib, boshka kushimcha komponentlar  tutmaydilar. Murakkab oksillar polipeptid zanjiridan tashkari, unga boglangan peptid bulmagan organik yoki onorganik grupasi saklaydilar. Prostetik grupa yunoncha kushimcha demak. Bu komponentning kimyovi tabiatiga karab murakab oksilar kuydagi grupalarga bulinadi: gliko proteidlar, uglevod, metolo proteidlar, metal ioni, gimo proteinlar, gem, flavoproteinlar-flavinlar fosfor proteinlar, fakat kislota koldigi va lipo proteinlar-lipid grupasini tutadi.

Oksilarni ajratib olish va tozalash.

 

Oksillarni ximiyaviy urganishdagi dastlabki  ish ularni xujayra masasidan yoki biologik suyukliklardan toza  xolda ajratib olishdir, lekin  oksilarni ajratib olish  uncha xam oson emas. Oksilarni ajratishdagi asosiy kiynchilik ularning bekarorligi bilan boglik.  Ular yukori temperatura, kuchli kislota va ishkorlar, juda kup  reaktivlar ta‘sirida uzlarini tabiy “nativ” xususiyatlarini yukotadilar. Bu jarayon d ye n a t u r a ts i ya deyladi. Oksilarni  ajratib olish va tozalashning xama boskichlarni, ularning bekarorligini xisobga olib, yumshok sharoitda utkazilishi oksilar ximiyasini asosiy shartidir. Oksilarni ajratib olishda uchraydigan navbatdagi kiynchilik biologik materialardan olinadigan murakkab aralashmalarda oksil molekulalarida ular bilan aralashgan xolda birga buladigan va ular bilan komplekslar xosil kiladigan boshka organik brikmalar lipidlar, uglevodlar, nukleid kislotalarda kutilishdi. Masalan: oksilarni ajratish kup xujayra proteinlarning suvda eriydigan lipidlar bilan boglanishi tufayli ularning ekstraktsiyasini kiynlashtiradi. Xujayra komponentlari yoki boshka moddalar bilan birikan oksilarni eritma shaklida utishini detergentlar (parchalovchi moddalar) modalarning kuchsiz eritmalari va organik eritmalar yengilashtiradi. Oksillarni suvli eritmalardan ajratish uchun eritmaga onorganik tuzlarning yetarli mikdorini kushib chuktirish usuli kup kulaniladi. Bu maksad uchun eng kup ishlatiladigan tuz suvda yukori erish xususiyatiga ega bulgan ammoniy sulfatdir bu tuzni kushib eritmani turli darajada tuyintirish yuli bilan oksillar bir — biridan ajratiladi. Boshka sulfatlar,  masalan: magniy sulfat eruvchanligi amoniy sulfatga karaganda ularning afzalligi shundaki bu tuzlar bilan chuktirilgan oksilarda azot mikdorini bevosita analiz kilish mumkin sulfatlardan tashkari natriy, kaliy fosfatlardan chuktiruvchi omil sifatida foydalaniladi. Metall tuzlarning yana bir muxim xususiyati shuki, ular oksillarni eritmada turginlashtiradi, temperatura xamda kislotalilikni buzuvchi tasiridan saklaydi.

Organik erituvchilar jumladan etanol, atsitonlar xam, oksillarni suvli eritmalardan  chuktirishda foydalaniladi. Bu usul kuyi xaroratda (-100С ga yakin) temperaturada yaxshi natija beradi. Oksillarni ajratib olish va tozalash uchun ularning satxi katta turli kalloid zarachalar yuzasida turlicha adsorbtsiya kilinishi va elektr maydonila turli tezlikda xarakatlanishidan foydalanadigan xromatografiya va elektroforez usularining turli variantlari  ayniksa yukori samara bilan ishlatiladi.

 

Gel xromatografiyasi.

Bu usul preporativ maksad uchun, ayniksa okstlarni aralashmalardan tozalashda molekulyar elak usuli bilan gel xromotografiyasi keng kulaniladi.  Bu usulda sefadeks deb ataladigan  donachalar shaklidagi preporatlardan foydalaniladi. Donachalar suvni yaxshi  kurganlaridan suvli muxitda katik ishib  gel xosil kiladilar. Xromotografiya xronka shu gel bilan tulatiladi. Bu usul buycha moddalarni ajratish xamda  katta molekulyar gulni  statsionar pardasi bulgan ichki muxitga kira olmasdan tashkarida kolishlari va xarakatchan faza bilan kolonka buycha pastga siljishga asoslangan. Aksincha kichik molekulyar donachalar gel ichiga erkin shimiladilar va shuning uchun kolonka buylab sekinrok ruriladilar. Katta molekulyar masaga bir kattalika ega oksilar sefadeks donachalarning ichiga diffundirlanmay kolonkadan molektslyar masadan kattaligiga karab suyuklik bilan birga  birinchi bulil kolonkadan chikadilar. Bu usuldan foydalanib turli oksilalarnimolekulalarning ulchamiga karab bir — biridan ajratib ularning molekulyar ogirliklarini belgilash mumkin.

Elektroforez usulari bilan oksilarni ajratish oksil zarachalarning elektor maydonidagi xarakatchanligini belgilashga asoslangan oksilar molekulasida kup NH3+ (amoniy gruxi) va COO- (karbooksil gruxi)  mavjud bulganidan ular manviy va musbat zaracha lardir. Elektor maydonida siljish tezligi asosan molekulalar  zaryadigan, xamda shakllar ulchamiga boglik.

Eritmada zaryadlangan molekulalarning maydondagi erkin xarakati elektroforotik jixozda belgilanadi.

Keyingi yillarda oksillarni turli tashuvchilar xususan kattik tutib koluvchi muxitlar — kogoz, kraxmal geli, agar geli, poleaklamid geli, va boshkalarda xududiy elektroforez keng kullanmokda. Bu usulda oksilarning tekshirish uchun bufer bilan xulangan lenta shaklidagi filter kogozi gel karovatiga nukta yoki chizik  xolatida bir necha oksil eritmasi tomiziladi kogozning uchi elektrodlar urnatilgan bufer eritmasiga botirib kuyiladi. Elektronlar turgun elektr okimi yuborilganda paydo bulgan elektr maydoni kuchi ta‘sirida kogozga tomizilgan oksillar zaryadning mikdori va belgisiga karab anod yoki katod tomonga bir necha santimetr siljiydi. Bufer  bilan namlangan tutib turuvchi  muxitlar shunday elektroforetik muxit tugdiradiki  ularda oksil xam elektr uki xamda molekulaning kattaligi buyicha xarakat kiladi, chunki gel molekulasi elak sifatida xarakat kiladi