“МЎЖИЗАЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ”

imagesҚизиқарли тажрибаларга бағишланади.

          «Мен аминманки, кимё билан қизиқиб, уни ўзи учун мутахассислик сифатида танлаб олганлар орасида бундан афсусланиши бирор кимса топилмаса керак», деган эди рус олими 3еминский. Хақиқатдан ҳам кимё қизиқарли ва мўъжизакор фандир. Мана шу мўжизакор фанга бағишланган «3аковат» ўйинимизни бошлаймиз.

Бугун: Бегматов Ҳаёт жамоаси ўйнида қатнашади. Улар билан-танишинг:

  1. Бегматов Ҳаётжон 11 синфниг фаол ўқитувчиси,жамоа сардори
  2. Фаниев Дилнора аъло баҳоларга ўқийди,инглиз тилига қизиқади.
  3. Умматов Элдор — синфнинг фаол, меҳнаткаш қобилиятли ўқувчиси
  4. Мирзотоев 3афар — математикага қизиқади
  5. Юсупов Умид — синфда муҳарририлик вазифасини бажаради
  6. Юлдашева Чарос — синфнинг энг одобли, фаол ўқувчилардан, кимё фани билан бирга она тили ва адабиёт, математика, тарих фанларига қизиқади.

Экспертлар:

1.Авазова Феруза,  2. Ҳамидов Фарид

Жамоа аъзолари жойлашиб ҳам олдилар ва улар билан танишиб олдингиз. Энди Ўйинимизни ҳам бошласак бўлади.

Диққат қилинг:

1- раунд

№ 3 номерли савол

Саволни мактабимиз биология ўқитувчиси Қодирова Ҳилола Ҳамидуллаевна сизга ёзиб юборган.

География фанидан вулқонлар ҳақида қандай маълумотга эгасиз.

Энди саволни эшитинг:

Стол устида вулқон пайдо қила оласизми?

Жавоб:

 

Вулқон ҳосил қилиш учун қуйидаги моддалар керак бўлади

  1. . ( NH4)2 Cr2 O7 – амоний бихромат
  2. Чинни ёки сопол плитка.
  3. Спирт
  4. Гугурт

Тажрибани бажариш тартиби:

3-4 г чамаси тўқ сариқ тусли . ( NH4)2 Cr2 O7 тузи ховончада майдаланади ва плитка устида солинади, унга озгина спирт томизилади ва эҳтиётлик билан ёқилади. Ёниш давомида вулқон отилиши эслатадиган-олов учқунлари пайдо бўлади. Тажриба давомида модданинг  хажми кўпаяди.

Бунда қуйидаги реакция содир бўлади.

(NN4)2 Sr2 O7 Cr2 O3 Q N2 Q 4N2 O реакция давомида ажралиб чиқаётган азот гази ва сув буғи шиддат билан юқорига отилиб ўзи билан Sr2 O3 ҳам юқорига кўтарилади.  Шуни эсдан чиқармаслик керакки Sr2 O3 ғоят заҳарли модда.

Уни эҳтиёткорлик билан олиб, белгиланган жойга таъминлаш керак.

№ 1 номерли савол

Кимё ўқитувчиси Абдусаматова Турсуной Худойбергановна сизларга савол бермоқдалар.

Бири ўта ишқорий,

Бири эса заҳарли

Иккаласи бирикса

Овқат бўлар мазали

Қандай моддалар ҳақида гап кетаяпти.

Жавоб:

Ўта ишқорий дейилгани — Na — ишқорий металл.

Ўта захарли – Cl2 гази.

№ 2 номерли савол

Сиз зоология фани қандай фанлигини биласиз. Умуртқали ҳайвонларни қандай синфини биласиз? Илонлар қандай синфга киради?

Савол Фиръавн илони ҳақида эшитганмисиз бу ҳақда қандай ривоят бор. Бу ҳақида қандай ривоят бор? Шу илонни ҳосил қилиб беринг.

Жавоб:

Бу илонни ҳосил қилиш  учун

  1. Уротропин кристали
  2. Норсулъфазол таблеткаси

З.Гугурт

4 Плитка

Уротропини устига норсулфазол таблеткаси қўйилади ва уротропин ёқилади. Бунда реакция натижасида бир қанча газлар ажралади.

N2, SO2, N2 O

Ҳосил бўлган газлар пуфакча ичидан чиқиб кета олмайди. Газларнинг босими натижасида пардали пуфакчалар тирик илон каби  ҳаракат  қилади.

№ 4 номерли савол

мусиқали танаффус

№ 5 номерли савол.

Саволни мактаб раҳбари Саитбоева Дилором Собировна бераяпти.

Қоғозда қандай ёзувлар бор, бу ёзувни қандай ўқийсиз?

Жавоб:

Бу сирли ёзув кир содда эритмаси билан ёзилган ва қуритилган. Унга фенолфталеин эритмаси билан пуркалса тўқ пушти ранг ҳосил бўлади.

Чунки содда эритмаси ишқорий хусусиятга эга.

№ 6 номерли савол.

Бу саволни сизларга мактабнинг информатика ўқитувчиси Турғунова Сайёра Ураловна йўллаган.

Ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган бир металл бор. Шу металл қандай моддада эрийди. У модданинг формуласи қандай.

Жавоб:

Олтин “Шох арағи” деб номланувчи моддада эрийди. NNO3Q3HCI

№7 савол.

Бу саволни сизларга мактабнинг информатика ўқитувчиси Турғунова Сайёра Ураловна йўллаган.

Сизга берилган қуйидаги сирли суюқликни аниқланг.

Жавоб:

Сирли суюқликнинг сири шундаки, у Na2 CO3 тузининг эритмасидир. Индакатор томизилган бўш идишига қуйилса анор суви рангли суюқлик ҳосил бўлади, чунки

Na2 CO3 эритмаси ишқорий хусусиятга эга.

№ 8 номерли савол.

Сизга бу саволни чизмачилик ўқитувчиси Аҳбоева Манзура Исмоиловна йўллаган. Менга бир дугонам рўмолча совға қилган бу рўмолча ғаройиб хусусиятга эга бўлиб ўтда ёнмайди. Шу рўмолчани синаб кўринг.

Жавоб:

Рўмолча аввал сувга солиб сиқиб олинади, сўнг спиртга солиб олинади ва ёндирилади кучли аланга ҳосил бўлади, лекин рўмолча ёнмасдан қолади. Спирт тез ёниб кетиб рўмолчага иссиқликни секин ўтказади.

№ 9 номерли савол.

Бу саволни сизларга мактабнинг информатика ўқитувчиси Турғунова Сайёра Ураловна йўллаган.

Сандиқчани олиб чиқинг.

Савол:

Кимёвий жисмга киради ўзи

Биз орқали чарақлаб ёнади кўзи

Бирдан қуввата ошиб кетса гар

Тарс ёрилиб кўзингизга бўлади зарар

Жавоб:

Лампочка

Кимёвий ўйинлар. Топишмоқлар

Кўринмайди у кўзга  асло

гар булмаса ҳаёт булмағай.

У булади ерда ҳам ,само

Жавобин айт тезда уйламай.       (кислород)

  1. Аёлларга зеб боғлайман,

Оғизларда ялтираб  чунон.

Топса мени инсонлар балки,

Мол дунёю,келтираман шон.        (олтин)

  1. Мен борманку ҳар бир соҳада,

Ёғдуларим йўлни ёритар.

«Утма асло кечроқ мозордан,

Нурларимчи, сени қўрқитар.         (фосфор)

  1. Катта шаҳарчада турсам ҳам узим,

Кичик шаҳарчада бор фарзандларим.

Мен уларни парвариш этиб,

Уй туридан танҳо жой олдим.

Фарзандларим уй — жойли қилиб

Оиламнинг номини олдим.           (лантан)

5.Мен буламан металларнинг гули

Менда бордир тиниқ, мусаффо,

Соҳибжамол Венера   нури.

Ахир мени қадим замондан

Ишлатганлар ясашиб қурол.

Мен танамдан электр тўки,

«Утказаман яхши ва дарҳол.

Қотишмамдан ясалган нишон,

Кўпчиликни қилади шодон.              (мис )

6.»Сув» ни олиб Саида

қуйди сулъфат кислота.         Жавоб : “сув”+ Bа(ОH)2

Реакция бошланиб.                   Bа(ОH)2+H24=BаSО4+H2О

Хосил булди оқ чукма.

«сеҳрли сув» сирини,

Айтиб беринг сиз бизга.

  1. Рустам икки қадаҳга ,

Қуйди рангсиз эритма,          Жавоб :

Бири ўзгармай турди,                      1- идишда NаОH га фенолфталеин

Иккинчиси қизарди.                            томизилганда. Вақт ўтиши билан

Қизарга эритмага                                                                   эритма қизарди.

сувни  қуйди.Саломат                                                   2-идишда NаОH га

Мужизали эритма,                                                           HCl қуйилади ва қуйдаги реакция

Рангсиз булди аломат.                                                   юз беради:

Сеҳргарлик сиринини                                                        +NACL+H2

Тушунтиринг марҳамат.

  1. Гулноза реакция учун

Нитрат кислота(конц) олди

Сўнгра бу кислотага

«майда кукунни «солди.                           Жавоб:         «Майда кукун» — металл қириндиси

Тусатдан эритмада,                                                    Қўнғир ранг NО2 гази.

Қўнғир ранг ҳосил булди.

Гулноза тажрибаси

Нега бундайин бўлди.

Кимёвий ўйинлар

  1. Айлана  ўйин.

Ўйинда ишриток этувчилар доира шаклида турадилар. Ўйин қуйидагича бошланади. Бошловчи ўқувчи «калий нитрат» деса, ундан ўнгда турган ўқувчи айтилган тузнинг номининг охирги. ҳарфи, яъни «Т» билан бошланувчи бошқа бир тузнинг номини айтади.

Масалан, Калий нитрат-Темир(III) сулъфат-Темир(III) сулъфат-ва хоказо. Ёки, масалан, Натрийли селитра — Аммоний хлорид — Диметил аммоний хлорид-ва хоказо.

Қайси ўқувчи 5 — 10 дақиқа давомида номини айта олмаса, тухталиб қолса, у ўйиндан чиққан саналади. ўйин битта ўқувчи қолгунча давом эттирилади. Энг охирида қолган ўқувчи ғалаба қилган ҳисобланади.

  1. Топономик ўйин

Бир хил катталикдагн қоғозга элементлар номлари ёзилади: мис, олтин, кумуш, қалай, қўргошин, темир,      симоб, олтингугурт,    углерод, рух, мишъяк, суръма ва хоказо.       ЎЙИН ТАРТИБИ: элементлар номлари аралаштирилиб, ёзувли тамони пастга қаратилган ҳолда стол усти га ёйиб қуйлади. Ўқувчилар узларига тушган номларга қисқача изоҳ бериши керак.

Масалан, Олтин -тонг шафоғи, бериллий — ширин, алюминий — аччиқтош, аргон — дангаса ва хоказо.

Ўйинга таклиф этилган ўқувчиларга 5 тагача қоғоз олишга рухсат этилади. Ўқувчи жавоб бера олса, ном ёзилган қоғозни ўз қулида олиб қолади, жавоб бера олмаса уни жойига қуяди. Демак, ўқувчиларнинг ҳар бир туғри жавобига бир бал берилади.

Бу ўйинни бутун гуруҳ ўқувчилари иштирокида уюшитириш мумкин. ўйин давомида қайси ўқувчи кўп балл тўпласа, ўша ўқувчи ғолиб деб топилади.

Топономик ўйин ўқувчиларни дарсликдан ташқари материалларни кўпроқ ўқишга  мажбур этади.

  1. Ҳам чизамиз, ҳам узамиз

Бу ўйинда бирор моддани гибридланиши чизилиб, чизилган қоғоз   тенг катталикдаги бўлакларга ажратилади ва бўлинади. Бўлакчаларни аралаштирилади. Иштирок этувчи ўқувчиларга ўша моддани гибридланишини тузилиши берилади. Тузилишни ким тўғри ва тез бажариб бўлса, ғолиб ҳисобланади.

Бу ўйинни мусобақа тарзида 2 ўқувчи , 2 команда ва хатто 2 гуруҳ билан қизиқарли қилиб ўтказиш мумкин.

Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий системасини ўрганамиз

ЎЙИН ТАРТИБИ: Ўйин ўқувчилар билан индивидуал равишда ташкил қилинади. Диаметри 1 — 2 см ли қалин қоғоздан ясалган доирачаларга даврий системасидаги барча элементлар белгилари ёзилади(лантаноид ва актиноидларни қўшиш ихтиёрий). Шундан сўнг элементларни 8 та гурухга ажратиб, 8 та ҳалтачага жойлаштирилади. У’йин бошқарувчи қулида элементлар даврий системаси туради. Ўқувчиларга эса даврий системасининг элементлари ёзилм:аган бўш катакчали куринишда тарқатилади. Ўйин бошқарувчи ёрдамида 2 — 3 ўқувчини чақиради. Улар ҳам ёрдамлашадилар, ҳам ўйинда иштирок этадилар.

I-турда: 1 — гуруҳ элементлари яъни 1 — катакча ўйналади. Бунда ёрдамга чиққан ўқувчилар қопчадаги элементларни олиб бошқарувчига бериб турадилар. Бошқарувчи эса , олинган элементларни номини баланд овоз билан айтади . Иштирокчилар айтилган элементларни қўлларидаги бўш системасига жойлаштирадилар.

Ўйинни ўқитувчи назорат қилиб туради. Хар бир тур якунига экранда ўқувчиларни жойлаштирган элементларини текшириб, қай даражада тўғри эканлигига қараб баҳо ёки балл берилади. Ўйин якунида барча ўқувчиларнинг баллари ҳисобланади. Ким кўп балл йиғса ғолиб саналади ёки баллар сонига қараб баҳолаш мумкин.

Бу ўйин ўқувчиларда даврий системасини ўрганишга қизиқишни уйғотади. Зеро элементларни даврий системасида жойлашшини билиш, кимё фанини ўрганишда ва масалалар ечишда жуда кўп асқотади.

  1. “Ким кўп ёзади” ўйини

Ўйин таркиби: Ўқувчилар олдида фақат қоғоз ва қалам бўлқҳи керак. Ўйинни «Асослар», «Кислоталар» , «Тузлар» мавзуси бўйича ўтказиш айниқса яхши натижа беради. Бу Ўйин учун маълум вақт белгиланади. Масалан, «Кислоталар» мавзуси эълон қилинади дейлик , ўқувчилар эса белгиланган вақт ичида узлари билган барча кислоталарни ёзиб чиқадилар. Ёзилган ҳар бир кислота учун бир балл берилади. Ўйинда энг кўп балл туплаган ўқувчи ғолиб ҳқобланади.

 

Jizzax VPKQT va MOI o’qituvchisi Jabborov Maqsuddan.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *