Aralashmalarga oid masalalar yechish

Аралашмаларга оид масалалар ишлаш. Бундай масаларни ишлашда аралашма таркибидаги моддаларнинг хоссаларига эътибор бериш керак.

1.Мисол. Магний оксид билан магнийнинг 8 г аралашмасига хлорид кислота билан ишлов берилганда 5,6 л (н.ш.) водород ажралиб чиқди. Бошланғич аралаш-мадаги магний оксиднинг масса улушини (%) аниқланг.
Е ч и ш. Аралашманинг таркиби магний ва магний оксид бўлиб, бу иккала модда ҳам хлорид кислота билан реакцияга киришади.

Mg+2HCI=MgCI2+H2 MgO+2HCI=MgCI2+H2O

Тенгламалардан кўриниб турибдики, фақат магний хлорид кислота билан таъсирлашгандагина водород ҳосил бўлади. Шундан фойдаланиб, аралашма тарки-бидаги магний миқдори топилиб, масала қуйидагича ишланади:
1) Ажралиб чиққан газ ҳажмидан фойдаланиб, магнийнинг массасини аниқлаймиз:
X г……………………5,6 л
Mg+2HCI=MgCI2+H2
24 г………………….22,4 л
2) Аралашма таркибидаги магний оксид массасини, магний массасидан фойдаланиб топамиз: m(MgO)=m(аралашма)-m(Mg)=8-6=2 г.
3) Аралашма таркибидаги магний оксиднинг масса улушини ҳисоблаймиз:
w(MgO)=(m(MgO)/m(aralashma) )*100%=2/8*100%=25%

 

2.Мисол. Малахит билан алюминий кукунининг озроқ аралашмаси қиздирилди, лекин бунда умумий масса ўзгармайди. Буни қандай тушунтириш мумкин ва дастлабки аралашмада малахит билан алюминийнинг фоиз таркиби қандай бўлган?

Е ч и ш. Бу масалани ечишда қиздирилган аралашма таркибидаги малахит билан алюминийнинг хоссаларига эътибор бериш керак. Бизга маълумки, малахит қиздирилганда парчаланади:

 

CuCO3•Cu(OH)2=2CuO+H2O+CO2

 

Парчаланиш натижасида ҳосил бўлган карбонат ангидрид ва сув (қиздирилганда буғ ҳолида ажралади) атмосфера ҳавосига қўшилади. Аммо, масала шартида массанинг ўзгармаслиги тўғрисида айтилган. Бизга маълумки, аралашма таркибида алюминий ҳам бўлган. Алюминий эса ҳаводаги кислород билан (қиздирилганда) дарҳол бирикади.

4AI+3O2=2AI2O3

Масала шартида берилган массанинг ўзгармаслиги шунинг учунки, малахит парчаланганда ажралган карбонат ангидрид ва сув миқдорига тенг миқдордаги кислородни алюминий ўзига бириктириб олади.

Малахит парчаланганда ажралган сув ва карбонат ангидриднинг массаси 62 г (18 г сув буғи ҳамда 44 г карбонат ангидрид) га тенг.

CuCO3•Cu(OH)2=2CuO+H2O+CO2

222 г………………………..18 г….44 г

Демак, алюминий 62 г кислородни бириктириб олсагина умумий масса ўзгармай қолади.

Алюминийнинг оксидланиш реакция тенгламаси асосида 62 г кислород билан бирикиши мумкин бўлган алюминийнинг миқдорини аниқлаймиз:

Х г…………62 г

4AI….+….3O2=2AI2O3

108 г………96 г…………………………………Х=108 х 62 : 96=69 гр

Дастлабки аралашма массасини топиш учун, аралашмадаги малахит ва алюминий массаларини қўшамиз:

m(аралашма)= m(малахит)+ m(алюминий)=222+69=291 г

Бундан, аралашма фоиз таркиби қуйидагича:

w(малахит)=m(CuCO3•Cu(OH)2)/m(аралашма)х100%=222/291х100%=76,3%

w(Al)=m(Al)/m(аралашма)х100%=69/291х100%=23.7%

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Jizzax viloyati Zarbdor tumanidagi 9-umumiy o'rta ta'lim maktabi kimyo fani o'qituvchisi Xo'jabekov Inomjon Baratullayevichning web sahifasi