Gaz qonunlari. Gey-Lyussakning hajmiy nisbatlar qonuni. Avagadro qonuni.

1-мисол. Кислородга нисбатан зичлиги 2 га тенг бўлган газнинг молекуляр оғирлигини топинг.

Е ч и ш.  дан фойдаланиб М(газ)=2•32=64.

Эслатма. Ҳаво газлар аралашмаси бўлгани учун унинг молекуляр оғирлиги бўлмайди. Аммо унинг ўртача молекуляр оғирлиги бўлади: агар ҳавонинг таркибини 4 ҳажм азот (моляр массаси 28 г/моль) ва 1 ҳажм кислороддан (моляр массаси 32 г/моль), яъни 4N2+O2 дан таркиб топганлигини ҳисобга олсак, унинг ўртача моляр массаси қуйидагича бўлади:

 

2-мисол. Массаси 8,4 г бўлган неоннинг ҳажмини (л) топинг.

Е ч и ш.  дан фойдаланиб,  лиги топилади.

 

3-мисол. 15 л аммиакнинг нормаль шароитдаги массасини аниқланг. Шу ҳажмда неча моль газ бор?

Е ч и ш.  1-усул. Формуладан фойдаланиб, қуйидаги натижани оламиз;

 

 

2-усул. Аммиакнинг моляр массаси 17 г/моль га тенг. 1 моль•17 г/моль=17 г аммиак нормал шароитда 1 моль•22,4 л/моль=22,4 л ҳажмни эгаллайди.

Пропорция тузамиз:

17 г NH3 (н.ш.) ­­­­  22,4 л

Х г  NH3 (н.ш.) ­­­­   15 л           17 : 22,4 = X : 15

 

4-мисол. 25 г Бертолле тузи таркибидаги молекулалар сонини ҳисобланг.

Е ч и ш. 1-усул. Формулага мувофиқ, Бертолле тузи таркибидаги молекулалар сони қуйидагича;

 

 

2-усул. Бертолле тузининг моляр массаси 122,5 г/моль дан фойдаланиб, қуйидагича пропорция тузамиз:

122,5 г KCIO3 да 6,02•1023 та молекула бор

25 г KCIO3 да               х     та молекула бор

122,5 : 6,02•1023 = 25 : X

 

5-мисол. 3 л (н.ш.) ҳаво таркибидаги молекулалар сонини топинг.

Е ч и ш. 1-усул. Модда ҳажми билан молекулалар орасидаги боғлиқликдан фойдаланиб, ҳаво молекулалари сонини ҳисоблаймиз.

 

 

2-усул. Пропорция тузамиз:

22,4 л (н.ш.) ҳаво таркибида 6,02•1023 та молекула бор

3 л (н.ш.) ҳаво таркибида     х     та молекула бор

22,4: 6,02•1023 = 3 : x

 

6-мисол. 12,04•1021 та водород атомларига эга бўлган сульфат кислота массасини топинг.

Е ч и ш. Бу масалани ишлашда қуйидаги стехиометрик қонуниятдан фойдаланамиз:   H2SO4→2 H

98 г  :   12,04•1023

Х г  :    0,1204•1023

 

7-мисол. 42 л пропанни ёндириш учун таркибида 10% озон бўлган кислород-озон аралашмасидан қандай ҳажмда (л, н.ш.) керак бўлишини ҳисобланг.

Е ч и ш. а) реакция тенгламасидан фойдаланиб, 42 л пропанни ёқиш учун қанча ҳажм (н.ш.) кислород керак бўлишини аниқлаймиз:

С3Н8 +  5О2 → 3СО2 + 4Н2О

22,4 л  :  112 л

42 л   :   Х   л        Х=42*112/22,4=210 л

 

б) таркибида 10% ҳажм жихатдан озон бўлган аралашмани, соф кислородга айлантирамиз. 100 л аралашма таркибида 90 л кислород ва 10 л озон бўлади. 10 л озон 15 л кислородга айланади.     3О2→ 2О3

67,2 :  44,8

Х  :   10    Х=67,2*10/44,8=15 л.

в) дастлабки аралашма таркибидаги озон кислородга айланса, аралашма 105 л бўлиб қолади.    90 л кислород + 10 л озон = 100 л аралашма

90 л кислород + 15 л кислород =105 л аралашма

г)  пропорция тузамиз;

100 л аралашма (О23) соф 105 л кислород

Х л аралашма   (О23)  соф  210 л кислород

 

Демак, 42 л пропанни ёқиш учун соф 210 л кислород керак эди. 210 л кислород эса 200 л кислород-озон аралашмаси таркибида бўлади.

 

8-мисол. Таркибида 30 ҳажм кислород, 20 ҳажм азот ва 50 ҳажм гелий бўлган газлар аралашмасининг моляр массасини ҳисобланг.

Е ч и ш. а) миқдорлари (%) ҳажм жиҳатдан берилган газ моддалар ҳажм-ларини аниқлаймиз. Бунинг учун газлар аралашмасини маълум бир ҳажмда олиш керак. Масалан, аралашмадан 100 л олинганда, ундаги газлар ҳажми қуйидагича бўлади:

V(O2)=100 л •30%=30 л,  V(N2)=100 л •20%=20 л,  V(He)=100 л •50%=50 л

 

б) маълум ҳажмдаги газлар тегишли массаларини аниқлаймиз:

дан фойдаланиб, m(O2)=42,86, m(N2)=25, m(He)=8,93

 

в) Газларнинг умумий ҳажми ва умумий массасидан фойдаланиб, пропорция тузиш орқали газлар аралашмасининг ўртача молекуляр массаларини аниқлаймиз.

V(ум.ара)=V(O2)+V(N2)+V(He)=30+20+50=100 л

m(ум.ара)= m(O2)+m(N2)+m(He)=42,86+25+8,93=76,79 г

100 л аралашма (н.ш.да) 76,79 г келади

22,4 л аралашма (н.ш.да) х г келади

Демак, газлар аралашмасининг ўртача молекуляр массаси 17,2 га тенг.

 

9-мисол. Масса жиҳатидан таркиби 32,6% углерод (IV) оксид, 36,2% аргон ва 31,2% азотдан ташкил топган аралашманинг ўртача молекуляр массаси қандай? Аралашмадаги таркибий қисмларнинг ҳажмий улушларини ҳисобланг.

Е ч и ш. Бу масала юқоридаги масалага ўхшаш, лекин моддалар миқдорлари масса жиҳатдан берилган. Демак, ишланиш тартиби ҳам юқоридаги сингари бўлади.

а) миқдорлари (%) масса жиҳатдан берилган газ моддалар массаларини аниқлаймиз. Бунинг учун газлар аралашмасини маълум бир массада олиш керак. Бунда ҳам аралашмани 100 г деб оладиган бўлсак, ундаги газлар массаси қуйидагича бўлади:

m(CO2)=100 г•32,6%=32,6 г,  m(Ar)=100 г•36,2%=36,2 г,  m(N2)=100  •31,2%=31,2 г

 

б) маълум массадаги газлар тегишли ҳажмларини аниқлаймиз:

дан фойдаланиб, V(CO2)=16,6 л,  V(Ar)=20,27 л,  V(N2)=25 л

 

в) Газларнинг умумий ҳажми ва умумий массасидан фойдаланиб, пропорция тузиш орқали газлар аралашмасининг ўртача молекуляр массаларини аниқлаймиз.

m(ум.ара)= m(CO2)+m(N2)+m(Ar)=32,6+31,2+36,2=100 г

V(ум.ара)=V(CO2)+V(N2)+V(Ar)=16,6+25+20,27=61,87 л

100 г аралашма (н.ш.да) 61,87 л келади

х г аралашма (н.ш.да) 22,4 л келади

Демак, газлар аралашмасининг ўртача молекуляр массаси 36,2 га тенг.

 

г) Энди газларнинг ҳажмий улушларини аниқлаймиз:

дан фойдаланиб, w(CO2)=16,6/61,87•100%=26,8%

w(N2)=25/61,87•100%=40,4%

w(Ar)=20,27/61,87•100%=32,7% га тенг бўлади.

 

10-мисол. Азот ва водороддан иборат аралашмадаги азотнинг ҳажмий улуши 10,5% бўлса, 25 г шундай аралашмадаги водороднинг массасини (г) ҳисобланг.

Е ч и ш. а) газлар ҳажмий улушидан фойдаланиб, уларнинг ҳажмларини юқоридаги мисолар сингари аниқлаймиз:

V(N2)=100 л•10,5%=10,5 л,  V(H2)=100 л•89,5%=89,5 л

 

б) ҳажмлардан фойдаланиб, уларнинг массаларини аниқлаймиз:

дан фойдаланиб, m(N2)=13,125 г, m(H2)=8 г

 

в) аралашманинг массаси m(ара)=13,125+8=21,125 га тенглигидан  қуйидаги пропорция тузамиз:   21,125 г аралашманинг 8 г водород

25 г        аралашманинг Х г водород

 

 

11-мисол. 38 мл водород билан кислород аралашмаси портлатилгандан сўнг 4,4 мл кислород ортиб қолди. Бошланғич аралашмадаги кислороднинг ҳажмини (мл, н.ш.) аниқланг.

Е ч и ш. а) аралашма портлатилган сўнг ортиб қолган кислород ҳажмидан реакцияга киришган газлар ҳажмини аниқлаймиз: V(реак. кириш.)=38-4,4=33,6 мл

 

б) реакция тенгламасидан фойдаланиб, реакцияга киришган кислород ҳажмини аниқлаймиз:  2Н22→2Н2О

44800 мл Н2 билан 22400 мл О2 жами 67200 мл газ реак. кириш.

Х мл    О2 33,6 мл

 

в) реакциядан ортиб қолган кислород ҳажмидан фойдаланиб, бошланғич аралашмадаги кислород ҳажмини топамиз: V(O2)=11,2+4,4=15,6 мл.

 

12-мисол. Денгиз сувининг 1 томчисида 50 миллиардга яқин олтин атомлари бор. Денгиз сувидан 16 томчисини массасини 1 г деб олиб, денгиз сувининг 100 тоннасидаги олтиннинг массасини (г) ҳисоблаб топинг.

Е ч и ш. Бу масалани ишлашда қуйидаги ишлаймиз.

Эслатма; 100 т =100 000 000 г=1•108 г

50 миллиард=50 000 000 000=5•1010

а)   1 г сув  16 та томчидан иборат

1•108 г сув  Х1 та томчидан иборат           Х1=16•108 та томчи

 

б)   1 та томчида 5•1010 та Au атомлари бор

16•108 та томчи  Х2 та Au атомлари бор     Х2=80•1018=8•1019 та Au

 

в) 6,02•1023 та Au атомлари 193 г келади

8•1019 та Au атомлари  Х3 г келади             Х3=256,48•10-4= 0,0256 г

 

13-мисол. Тенг ҳажмли иккита колбанинг бирини толуол, иккинчисини сув билан тўлдиришга 25,3•1022 толуол ва 15,05•1023 сув молекулалари сарфланса, толуолнинг зичлигини (г/мл) ҳисобланг.

Е ч и ш. а) берилган моддалар молекулаларидан фойдаланиб, уларнинг массаларини Авогадро қонунидан фойдаланиб қуйидагича топамиз:

формулага кўра, m(толуол)=38,66 г, m(сув)=45 г

 

б) ҳажмлар тенглигидан фойдаланиб, толуол ҳажмини аниқлаймиз: чунки сувнинг зичлиги 1г/мл, бундан  келиб чиқади. Демак, толуол ҳажми ҳам 45 мл бўлган.

 

в) зичлик формуласидан фойдаланиб, толуол зичлигини топамиз:

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Jizzax viloyati Zarbdor tumanidagi 9-umumiy o'rta ta'lim maktabi kimyo fani o'qituvchisi Xo'jabekov Inomjon Baratullayevichning web sahifasi