Moddalar massasining saqlanishi qonuni

1. Дастлабки моддалардан бирининг миқдоридан реакция натижасида ҳосил бўлган маҳсулотдан бирининг миқдорини аниқлаш.
Мисол. 16 г мис (II)-сульфат эритмасига керакли миқдорда темир таъсир эттириш натижасида қанча мис олиш мумкин?
Е ч и ш. Мис (II)-сульфат билан темир орасидаги ўзаро таъсир реакция тенгламасини тузамиз. Берилган миқдорни ва топилиши лозим бўлган миқдорни тенгламадаги айни модданинг формуласини устига ёзамиз ва қуйидагича ҳисоблаймиз:
16 г ………………….. Х г
CuSO4+Fe=FeSO4+Cu
160 г……………………64 г

160 : 16 = 64 : X

x=16*64/160=6.4 Cu

2. Реакция маҳсулотидан бирининг маълум миқдоридан дастлабки модда-лардан бирининг миқдорини аниқлаш.
Мисол. 8 г мисни ажратиб олиш учун қанча мис(II)-сульфат темирни ўзаро таъсир эттириш керак?
Е ч и ш. Олдинги масалага ўхшаш реакция тенгламасини тузиш орқали ечамиз:
Х г…………………….8 г
CuSO4+Fe=FeSO4+Cu
160 г……………………64 г

160 : Х = 64 : 8

X=160*8/64=24 гр CuSO4

3. Дастлабки моддалардан бирининг миқдори бўйича иккинчи модданинг миқдорини аниқлаш.
Мисол. 80 г мис(II)-сульфат эритмасидан ҳамма мисни сиқиб чиқариш учун неча грамм темир зарур бўлади?
Е ч и ш.
80 г……Х г
CuSO4+Fe=FeSO4+Cu
160 г….56 г
160 : 80 = 56 : Х
X=80*56/160=28 гр Fe

4. Ҳосил бўлган моддалардан бирининг миқдорига асосланиб, иккинчи модданинг миқдорини аниқлаш.
Мисол. Мис(II)-сульфат билан етарли миқдорда темирнинг ўзаро таъсиридан 128 г мис ажралиб чиқан бўлса, неча грамм темир(II)-сульфат ҳосил бўлган?
Е ч и ш.
……………….Х г…….128 г
CuSO4+Fe=FeSO4+Cu
……………….152 г….64 г
152 : Х = 64 : 128

X=152*128/64= 304гр FeSO4

5. Таркибида маълум процент қўшимчалар бор ёки маълум процентли эритмалар ҳолатида олинган дастлабки моддалардан реакция маҳсулоти миқдорини ҳисоблаш.
Мисол. Таркибида 94% СаСО3 бўлган 10 кг оҳактошни куйдиришдан қанча углерод(IV)-оксид олиш мумкин?
Е ч и ш. 1) Берилган оҳактош намунасининг 10 кг да қанча СаСО3 борлигини топамиз; m(CaCO3)=10 кг • 94% = 9,4 кг.
2) 9,4 кг СаСО3 куйдирилганда қанча СО2 ҳосил бўлишини аниқлаймиз.
9,4 кг……………Х кг
СаСО3→СаО+СО2
100 кг………….44 кг

100 : 9,4 = 44 : Х

X=9.4*44/100=4.136 CO2

6. Назарий ҳисобланганда чиқиши мумкин бўлган миқдорга нисбатан реакция маҳсулотининг чиқиш процентини аниқлаш.
Мисол. 40 моль сув электролиз қилинганда 65 г водород олинди. Бу назарий ҳисобланганда чиқиши мумкин бўлган миқдорнинг неча процентини ташкил этади?
Е ч и ш. 1) Назарий ҳисобланганда 40 моль сувдан қанча водород олинишини топамиз.
40моль…..Х г
2Н2О → 2Н2+О2
2моль……4 г

2 : 40 = 4 : Х

X= 40*4/2=80
2) Водороднинг чиқиши қанча процентни ташкил этишини аниқлаймиз.
80 г водород 100% ни ташкил этади.
65 г водород Х % ни ташкил этади.

80 : 65 = 100 : Х

X=65*100/80=81.25%

7. Агар реакция маҳсулоти назарий ҳисобланганда чиқиши мумкин бўлган миқдорининг маълум процент қисмини ташкил этса, унинг миқдорини аниқлаш.
Мисол. Агар реакция унуми 98% ни ташкил этса, 48 г сульфат кислота билан етарли миқдордаги рухнинг ўзаро таъсиридан қанча водород олиш мумкин?
Е ч и ш. 1) Реакция унумини 100% деб олиб, 48 г сульфат кислотадан қанча водород олиш кераклигини ҳисоблаймиз.
……..48 г………………..Х г
Zn+H2SO4→ZnSO4+H2
………98 г……………….2 г

98 : 48 = 2 : Х

X=48*2/98=0.98

2) Реакция унумидан фойдаланиб, водороднинг чиқиши мумкин бўлган миқдорининг 98% ини ҳисоблаймиз.
m(H2)=0,98•98%=0,96 г.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Jizzax viloyati Zarbdor tumanidagi 9-umumiy o'rta ta'lim maktabi kimyo fani o'qituvchisi Xo'jabekov Inomjon Baratullayevichning web sahifasi